Жаҳон | 19:31 / 01.05.2019
11421
1 дақиқада ўқилади

АҚШ қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказди

Фото: REUTERS/Kyla Gifford/U.S. Air Force Photo

АҚШ Minuteman III қитъалараро баллистик ракетаси синовини ўтказди, деб хабар берди АҚШ ҲҲК глобал зарба қўмондонлиги.

Хабарда айтилишича, ракетанинг каллак қисми 4,2 минг миль (6,75 минг км атрофида) масофани босиб ўтган ва Тинч океанидаги Кважалейн (Маршалл ороллари) атоллидаги нишонни урган. 

"Бу синов дунёдаги бирор воқеа ёки ҳудуди  қарама-қаршиликка жавоб реакцияси эмас", - дейилади глобал зарба қўмондонлиги матбуот хизмати томонидан.

Minuteman III ракеталари маълумот йиғиш қурилмалари билан жиҳозланган. Бундан ташқари, улар махсус қурилма билан жиҳозланган бўлиб, кутилмаган ҳолат юз берганида ракетага ўзини-ўзи йўқ қилиш тўғрисидаги буйруқ юборилади. 

Мавзуга оид