Китоб туманида тоғ ўпирилиб, дарё ўзанини тўсиб қўйди: сув омбори пайдо бўлмоқда — фото
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги «Паландара» маҳалласи, Юқори Тоғли Денов қишлоғидан ўтувчи Жиндидарё жилғаси йўлини қир тупроқлари кўчиб беркитиб қўйди. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига маҳаллий аҳоли вакиллари хабар берди.
Кўчки узоқ давом этган ёғингарчиликлардан сўнг, 27 апрель куни рўй берган. Катта тупроқ массиви Жиндидарё йўлини тўсиб қўйган. Натижада, сув йўли тўсилиб, сув омбори ҳосил бўлмоқда. Сув сатҳи эса соат сайин кўтарилиб бормоқда. Суратларда кўриш мумкинки, аллақачон электр линияси симёғочлари ҳам сувга ғарқ бўлиш арафасида.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олмаса, сув кўпайиб, катта босим юзага келиши, табиий тўғонни ювиб юбориб, дара қуйисида жойлашган қишлоқларга ёпирилиши ва жуда катта талофатлар келтириб чиқариши мумкин.
Мавзуга оид
15:40 / 06.11.2024
Октябр ойи метеорологик кузатувнинг барча йиллари учун энг ёмғирли бўлди
07:40 / 06.11.2024
Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди
19:31 / 31.10.2024
Ўзбекистонда ноябр ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
15:26 / 25.10.2024