Мурод Хонтўраевни пичоқлаган шахслар устидан суд бўлиб ўтмоқда
2018 йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Тошкент савдо маркази» (собиқ Turkuaz) ҳудудида яккакураш спорт турининг аралаш тури бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев пичоқлаб кетилганди.
Кейинчалик, интернетда MMA жангчиси Мурод Хонтўраевнинг офисига уюштирилган ҳужумга оид видеолар тарқалди.
Хонтўраевнинг пичоқланиши билан боғлиқ ҳолатда қатор шахслар терговга тортилган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, Шайхонтоҳур туман судида мазкур ҳолат бўйича жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтмоқда.
Қайд этилишича, судланувчилар И.Абдулаҳатов (1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам судланган), Т.Азизов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган), С.Акбаров (1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган), С.Ваденов (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган), О.Содиқов (1985 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган), Ж.Сайназаров (1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган) ва С.Фатхуллаев (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган)га нисбатан жиноят иши очиқ суд жараёнида кўриб чиқилмоқда.
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси Акмал Эргашев раислигида ҳамда халқ маслаҳатчилари Б. Муслимов ва М. Мирҳамидовдан иборат суд таркибида кўриб чиқилмоқда.
Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқдалар.
2019 йил 12 апрель куни бошланган суд жараёни давомида судланувчилар, жабрланувчилар (М. Хонтўраев, С. Зуннунов ва И. Саидов) ва айрим гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланди.
Ҳозирги кунда суд тергови кетяпти. Қолган гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланмоқда.
Суд жараёни давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:19
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
21:28 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия ҳибсхонасида кутиб оладими?
21:02 / 12.12.2024
Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди
15:29 / 11.12.2024