Оёқ кийими ичига яширилган заргарлик буюмлари фош қилинди
Божхона ходимлари заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб кирилиши билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан шу каби ҳолат фош этилди.
Қўшни давлатдан юртимизга кириб келган фуқаро К.Д.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди. Ушбу фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ўз ёнида оёқ кийими таглиги ичига яширган ҳолда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, оғирлиги 420 грамм оқ рангли металлдан ясалган, қиймати 12,6 миллион сўмлик 29 дона узук, 24 жуфт зирак, 19 дона кулон, 28 дона занжир ва 3 дона билак учун занжир заргарлик буюмларини яшириб, олиб ўтишга бўлган уринишлари наф бермади.
Айнан шу пост ходимлари қўшни давлатдан кириб келган фуқаро А.С.ни ҳам холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказишганда, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган оқ металлдан ясалган оғирлиги 120 грамм оқ металлдан ясалган, қиймати 3,6 миллион сўмлик 19 дона заргарлик буюмларини божхона тўловларидан қочиш мақсадида яширинча олиб кириш уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
00:11 / 18.08.2024
Германиядаги музейдан ўғирлаб кетилган 124 млн долларлик тақинчоқлар ватанига қайтарилди
19:30 / 31.01.2023
Имтиёз, қулайлик ва йўқолаётган бюрократия – божхона тизимида нималар ўзгарди?
23:41 / 11.01.2023
Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш бўйича енгиллик берилди
07:32 / 07.01.2023