Нельсон Манделанинг қамоқ камераси эшиги сурати 112 минг долларга сотилди
ЖАРнинг собиқ президенти Нельсон Манделанинг Роббен оролидаги қамоқ камераси эшиги сурати Нью-Йоркдаги Bonhams аукцион уйида 112 минг долларга сотилди.
“Отам президент лавозимидан пенсияга чиққанда, ўзини нима билан банд қилишни билмаган. Фикримча, у учун санъат ўзини ифодалаш учун ажойиб усул ёки тарих, бутун ҳаётига кўнишга уриниш бўлган”, деб айтган суратни сотувга қўйган Манделанинг қизи.
Мандела ҳаммаси бўлиб 22 та хомаки сурат қолдирган.
Мандела (1918-2013) Африка миллий конгресси етакчиларидан бири, апартеидга қарши курашчилардан бўлган. У ўз ҳақ йўли учун бир неча бор қамалган. 1994 йилда Жанубий Африка Республикасида сайловчиларнинг кўпчилиги африкаликларни ташкил қилган илк умуммиллий сайловлар ўтказилган. Унинг натижаларига кўра Мандела ЖАРнинг биринчи қора танли президенти бўлган. У бу лавозимни 1999 йил июнгача эгаллаган.
Тинчлик учун 1993 йилги Нобель мукофоти совриндори Мандела Роббен оролидаги турмада 18 йиллик (1964-1982) умрини ўтказишига тўғри келган. Мандела умумий ҳисобда умрининг 27 йилини панжара ортида ўтказган.
Маълум қилинишича, Мандела суратда акс эттирган 5 рақами остидаги камерага бутун дунё давлатлари раҳбарлари, жумладан АҚШнинг собиқ президентлари Барак Обама ва Билл Клинтон ташриф буюрган.
Мандела 2013 йил 5 декабрда 95 ёшида вафот этган. У кўплаб давлатлар ва халқаро мукофотлар, жумладан Франциянинг фахрий легиони ордени, Россиянинг Дўстлик ордени, АҚШ конгрессининг олтин медали соҳиби ҳисобланади.
Манделанинг ҳаёти ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар суратга олинган.
Мавзуга оид
11:38 / 13.11.2024
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
21:13 / 12.09.2024
Черчиллнинг Канадада ўғирлаб кетилган сурати Италиядан топилди
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024