Жиноятлар тўлиқ ҳисобга олиняптими? Бош прокурор жавоб берди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов содир этилган жиноятларнинг тўлиқ ҳисобга олиниши масаласи бўйича ҳали самарали тизим йўлга қўйилмаганини билдирди. Унга кўра, 45 нафар ходим айнан шунинг юзасидан, яъни жиноятларни яширгани учун жиноий жавобгарликка тортилди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, 4 май куни Сенатнинг 19-ялпи мажлисида прокуратура органларининг 2018 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботини тақдим этган Бош прокурор Отабек Муродов жиноятларни ҳисобга олиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
«Жиноятларни ҳисобга олишда инсон омилини истисно қилиш, жиноятларнинг электрон статистикасини жорий қилиш мана шу йилда ишга туширилди. Маълумотлар ҳаққонийлигини таъминлаш учун жиноятларга оид статистика карточкаларини элементаризация қилдик», - дейди Муродов.
Бош прокурор маълумотига кўра, Ички ишлар вазирлиги ахборот базасига 5872та карточка киритилмагани аниқланганди.
«Жиноятни яшириш, ҳисобга олмасликнинг ўзи жиноят. Инсон омилини бу жараёндан мутлақо чиқариш керак», - дейди у.
Мавзуга оид
18:26 / 16.09.2024
ИИБнинг шармандали “резултат”и ҳамда “ясалган” жиноят: хаста ва ҳимоясиз аёл қамоққа ташланди
14:07 / 12.09.2024
Россияда оғир ва ўта оғир жиноятлар бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди
15:43 / 03.08.2024
10 йилдан бери қидирувда бўлган автофирибгар Туркияда ушланди
21:45 / 01.08.2024