Фоторепортаж: Тошкент кўчалари бўйлаб ретро-автомобиллар карвони ўтди
Кеча, 5 май куни Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари пойтахт кўчалари бўйлаб ўтган ретро-автомобиллар карвонини томоша қилди.
Ўнлаб ретро автомобиль ва мотоцикллар, юзлаб маҳаллий автотранспорт воситалари Ўзбекистон байроқларини кўтариб, ҳарбий оркестр садолари остида 25 километрлик масофани босиб ўтди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда “Retro Uz” клуби билан ҳамкорликда 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган мазкур акция иштирокчиларда олам-олам таассурот қолдирди, дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Автокарвон Қуролли Кучлар академиясининг марказий дарвозаси олдидан бошланиб, Тошкент Кичик ҳалқа йўли ҳамда Бунёдкор ва Алишер Навоий кўчалари бўйлаб ўтди.
Унда Қуролли Кучлар академияси ҳарбий хизматчилари шахсий автомобилларда ҳам иштирок этди.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024