Ўзбекистон | 10:25 / 06.05.2019
15336
2 дақиқада ўқилади

Қосимхўжаев: «Визасиз режимни кенгайтиришга тайёрмиз, аммо туризм соҳасида коллапс юз бериши мумкин»

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Ўзбекистон визасиз режим жорий этилган мамлакатлар рўйхатини янада кенгайтиришга тайёр, аммо ҳозирги вақтда бу туризм соҳасидаги чалажонликка олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев айтиб ўтди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Ҳозирги кунда Самарқанд ва Бухородаги сайёҳлик мавсуми энг қизғин пайтида меҳмонхоналарда хоналар қолмайди, шунингдек, тезюрар поездларга чипталар ҳам бўлмайди. Агар бошқа хорижий давлатлар учун визасиз режимни янада кенгайтирсак, унда, ростини айтганда, чалажонлик юз беради. Инфратузилмавий чалажонлик вужудга келади.

Президент барча давлатлар учун очишга тайёр. Бироқ муаммо шундаки, биз бундай оқимни қабул қилишга тайёр эмасмиз. Ҳозирги пайтда вазиятни тезда ҳал қилиш учун жуда кўп ҳаракат қилмоқдамиз, давлат ўз ҳисобидан меҳмонхоналар қурилишини қўллаб-қувватламоқда», - деди Қосимхўжаев.

Маълумот учун: 2018 йилда Ўзбекистонга 5,4 миллион сайёҳ келган. Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатга 1 миллион сайёҳ ташриф буюрди. 

Мавзуга оид