Алишер Абдуалиев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар қилмоқда.
Алишер Ҳабибуллаевич Абдуалиев 1965 йилда туғилган, Тошкент давлат университети (1989 й.)ва Ўзбекистон Миллий университетини (2005 й.) тамомлаган.
Турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича ахборот-таҳлил департаменти, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармасида ишлаган.
Бундан ташқари, у 2012-2019 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси, 2019 йил январь ойидан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлган.
Мавзуга оид
20:43 / 23.12.2024
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади
21:28 / 19.12.2024
2025 йилда 43 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштириш кўзда тутилмоқда
16:43 / 10.12.2024
Тошкент вилоятининг мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларида 3 марта ҳосил олиш йўлга қўйилади
16:26 / 07.12.2024