Жаҳон | 15:35 / 07.05.2019
28430
1 дақиқада ўқилади
Красноярскда ўзбек гилосининг бир килограмми 7,6 доллардан сотилмоқда
Красноярскдаги мева-сабзавот дўконлари ҳамда супермаркетларда Ўзбекистонда етиштирилган гилос пайдо бўлди.
«Проспект мира» нашри маълумотларига кўра, Ўзбекистонда етиштирилган гилос «Красный Яр» дўконларига келтирилди. Маҳсулот нархи ҳозир бироз қиммат - бир килограмм учун 499 рублдан (7,6 доллар). Айтишларича, гилосда «таъм, ранг, ҳид бор, аммо у консерва учун мос эмас».
«Ўзбекистондан катта миқдорларда етказиб бериш 25 майдан бошланади, ўшанда нарх 250 рублгача (3,8 доллар) тушиши мумкин», - дейилади нашр хабарида.
Мавзуга оид
14:30 / 24.09.2024
Красноярск ўлкасида тўрт бола заҳарланишдан вафот этди
08:58 / 30.05.2024
Ўзбекистонда гилос ҳосили рекорд даражада кечикмоқда - EastFruit
09:44 / 22.03.2023
Италия суди Красноярск губернаторининг ўғлини АҚШга экстрадиция қилишга рухсат берди
17:54 / 20.10.2022