Жамият | 16:03 / 10.05.2019
7483
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура: ноқонуний олиб кирилган компьютер қурилмалари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота тумани бўлими ва Тошкент вилояти божхона ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

Маҳкама матбуот хизмати хабарига кўра, унда фуқаро Д.И. Қозоғистон Республикасида яшовчи “Эрлан” исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, хорижда ишлаб чиқарилган жами 169,3 млн. сўмлик компьютер қурилмаларини божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда олиб ўтиб, Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони ҳудудида фуқаро Ё.С.га 105,0 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид