Спорт | 21:20 / 12.05.2019
3229
1 дақиқада ўқилади

Формула-1: Хэмилтон Испания босқичида ғолибликни қўлга киритди

Фото: EPA-EFE/ALBERTO ESTEVEZ

“Формула-1” пойгаларининг Испаниядаги босқичида “Мерседес” аъзоси, амалдаги чемпион Льюис Хэмилтон ғолиб бўлди.

Маррага иккинчи бўлиб Хэмилтоннинг жамоадоши Валттери Боттас, учинчи бўлиб “Ред Булл” аъзоси Макс Ферстаппен етиб келган. “Мерседес” жамоаси аъзолари қаторасига бешинчи марта энг юқори икки поғонани эгалладилар.

Пойганинг 5-босқичидан кейин Хэмилтон 112 очко билан етакчилик қилмоқда, 2-ўринни 105 очко билан Боттас, 3-ўринни эса 66 очко билан Ферстаппен эгалламоқда. 

Пойганинг кейинги босқичи Монакода 24-26 май кунлари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид