Жамият | 15:40 / 12.05.2019
39951
2 дақиқада ўқилади

Фото: Самарқандда чақирувга кетаётган тез ёрдам автомашинасини юк машинаси уриб юборди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Бугун, 12 май куни тонгги соат 4:05 атрофида Тошкент – Нукус М-37 йўлининг Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳудудидан ўтган 120-километрида «МАN» русумли юк автомашинаси «Damas» русумли тез тиббий ёрдам автомашинасини уриб юборган. Натижада туман тиббиёт бирлашмаси 3 нафар ходими оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими Kun.uz мухбирига хабар беришича, ушбу ҳодиса Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси Болтали тез тиббий ёрдам бригадасининг 3 нафар ходими тумандаги Дабуся маҳалласида яшовчи ҳомиладор аёл М.К.нинг мурожаати асосида чақириққа бораётган вақтда бўлган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Чақириққа кетаётган тез ёрдам машинаси Тошкент – Нукус М-37 йўлининг 120-километрида жойлашган йўлнинг қайтиб олиш қисмидан қайрилиб олаётган вақтда «МАN» юк автомашинаси келиб урилиши натижасида 1965 йилда туғилган шифокор И.А., 1986 йилда туғилган фельдшер О.Д., ҳамда 1977 йилда туғилган ҳайдовчи Э.У. оғир тан жароҳати олган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ҳозирда жабрланганлар Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, шифокор назоратига олинган.

Мавзуга оид