Google корпорацияси Huawei билан ҳамкорликни тўхтатди. Хитой компанияси қурилмаларини нима кутмоқда?
Google корпорацияси Хитойнинг Huawei компанияси билан ҳамкорликни тўхтатди. Бунга АҚШ ҳукуматининг Хитой гигантини қора рўйхатга киритиш ҳақидаги қарори сабаб бўлди.
Нима бўлди?
16 май куни АҚШ савдо вазирлиги Хитойнинг Huawei телекоммуникация компанияси ва у билан алоқадор юридик шахсларни қора рўйхатга киритишга қарор қилди. Қарор 17 майдан кучга кирди.
Шундан сўнг Google корпорацияси Хитой компанияси билан ҳамкорликни тўхтатди.
Кейинроқ Bloomberg агентлиги Intel, Qualcomm, Xilinx ва Broadcom компаниялари ҳам
Huawei компаниясига ўз маҳсулотларини етказиб беришни тўхтатганини маълум қилди.
Huawei’ни нима кутмоқда?
Ўзаро ҳамкорликнинг тўхтатилиши Huawei эркин олиш мумкин бўлган маҳсулотлардан ташқари, Google’нинг барча технологиялари ва дастурий таъминотидан маҳрум бўлишини англатади.
Масалан, Huawei Android тизими янгиланишларидан мосуво бўлади.
Бундан ташқари, Хитой компанияси Google дастурларини, масалан, Google Play ва Gmail электрон почтасини ўрната олмайди.
Huawei қурилмалари эгалари нима қилади?
Google’нинг билдиришича, аллақачон Huawei қурилмаларига эга бўлган фойдаланувчиларда Google Play ва Google Play Protect иловалари ишлашда давом этишини билдирди.
Мавзуга оид
00:48 / 26.09.2024
Google Еврокомиссияга Microsoftʼнинг рақобатга зид булутли амалиёти устидан шикоят киритди
22:21 / 18.09.2024
Европа Иттифоқи суди Google’га белгиланган 1,5 млрд евролик жаримани бекор қилди
21:33 / 10.09.2024
Google ва Apple миллиардлаб доллар жарима тўлаш бўйича Европа судида ютқазди
21:12 / 10.09.2024