ФИФА Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони оширилмаслигини эълон қилди
ФИФА Қатарда 2022 йилда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида аввалгидек 32 терма жамоа иштирок этишини эълон қилди. Яъни, аввал тахмин қилинганидек, қатнашувчи терма жамоалар сони 48тага етказилмайдиган бўлди.
Бунга сабаб — Қатарнинг бирорта қўшниси турнир ўйинларини ўзида қабул қилиш имкониятига эга эмаслигидир. Қатарнинг ўзи стадионларга бўлган талаблар пасайтирилсагина кенгайтирилган турнирни қабул қилишини билдирган эди. Яъни турнир ФИФА томонидан тасдиқланган 8та стадиондагина эмас, агар ФИФА стадионларнинг сиғимига бўлган талабни 20.000 гача камайтирадиган бўлса, яна тўртта янги стадионда ўтказиш масаласи кўриб чиқилаётган эди.
Лекин ФИФА мезонларни ўзгартирмади, бинобарин Жаҳон кубоги қатнашчилари таркиби кенгайтирилмайдиган бўлди ва 5 июнь куни бўлиб ўтадиган ФИФАнинг навбатдаги конгрессида ҳеч қандай таклиф кўриб чиқилмайди.
Шу билан биргаликда, Инфантино 2026 йилда иштирокчилар сони 48та бўлишини таъкидлаган.
Жаҳон чемпионатида 1998 йилдан буён 32 терма жамоа иштирок этиб келмоқда, унгача иштирокчилар сони 24та бўлган.
Мавзуга оид
15:16 / 18.07.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон бир поғона юқорилади, Испания 3-ўринга кўтарилди
22:37 / 06.05.2024
ФИФА футзал миллий жамоаларининг рейтингини янгилади: Ўзбекистон жаҳонда 11-поғонага кўтарилди
22:22 / 03.04.2024
ФИФА футзал бўйича ЖЧ-2024 қуръа ташлаш маросимини Самарқандда ўтказади
21:10 / 23.02.2024