Банданинг вазифаси сўрашлик, ижобат эса Аллоҳдан
“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Аллоҳнинг мадади”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Тошкент шаҳридаги “Катта Қозиробод” масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов шарҳлаб берди.
YouTube
Tas-IX
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади. У киши айтадилар: “Кунлардан бир кун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг уловларининг ортида турган эдим. Шунда “Эй йигит, сенга бир калимани ўргатаман. Ёдингда тут, Аллоҳ сақласин сени. Аллоҳни муҳофаза қилсанг, ҳар жойда Аллоҳни топасан. Нимадир сўрамоқчи бўлсанг, Аллоҳдан сўрагин. Ёрдам сўрамоқчи бўлсанг ҳам Аллоҳдан сўра. Агар бутун бир уммат йиғилиб сенга яхшилик қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло сенга ёзганидан кўп ҳам, кам ҳам қила олмайдилар. Агар бутун бир уммат йиғилиб сенга ёмонлик қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло сенга ёзганидан кўп ҳам, кам ҳам қила олмайдилар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган”, дедилар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам таълим беришларида огоҳликка, яъни сергакликка чақиряптилар. Биз кундалик ҳаётимизда бирор бир муаммога дуч келганимиздагина Аллоҳни эслаймиз. Ҳолбуки ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга бандалигимизни изҳор этишимиз жоиз. Чунки Аллоҳ “менга дуо қилинглар, ёрдамга етиб келувчи менман” дейди.
Уламоларимиз айтишади: “бир инсондан яхшилик келиши аниқ бўлиб турибди, аммо шу ҳолатда ҳам икки ракаът намоз ўқиб, Аллоҳдан сўрасак, шу ишни Аллоҳ енгил ва осон қилиб қўяди”. Юқоридаги ҳадисда шу нарсага чақириляпти. Банданинг вазифаси сўрашлик, ижобат эса Аллоҳдан. Йиллар ўтар, аммо қалбдан сўраганимизни Аллоҳ, албатта, беради.
Мавзуга оид
22:39 / 11.06.2019
Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ унинг ҳам айбларини яширади
18:51 / 10.06.2019
Мусулмон ўз биродарига зулм қилмайди, уни хорламайди ва ёлғон сўзламайди
19:11 / 08.06.2019
“Кун ҳадиси”: “Қайси бирингиз бир ёмонликни кўрса, уни қўли билан тузатсин...”
18:54 / 06.06.2019