Жаҳон | 22:13 / 27.05.2019
11163
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили 31 май куни Украинага қайтиши мумкин

Фото: Reuters

Грузиянинг собиқ президенти, Одесса области собиқ-губернатори Михаил Саакашвили 31 май куни Украинага қайтиши мумкин, деб хабар берди "Страна.ua" нашри ўз манбасига таяниб.

"Саакашвили ушбу ҳафта охиригача, эҳтимол жума куниёқ Украинага қайтмоқчи", - дейилади хабарда.

Манбанинг билдиришича, Саакашвили навбатдан ташқари парламент сайловлари олдидан ўзининг "Янги кучлар ҳаракати" партияси фаолиятини йўлга қўймоқчи. 

"Ҳозирда Зеленский Порошенконинг Саакашвилини фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги фармонини бекор қилиш эҳтимоли бор", - деган манба.

Порошенко 2017 йил июлида Саакашвилини Украина фуқаролигидан маҳрум қилганди.

Украинада бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг Саакашвили мамлакатга қайтишга қарор қилганини билдирди. 

Мавзуга оид