Light | 13:16 / 28.05.2019
34284
3 дақиқада ўқилади

Дубайнинг сирли пляжлари

Дубай пляжлари оппоқ қуми, шаффоф сувлари ва хушманзара қирғоқлари билан фарқ қилади. Бу эса уни пляжда ҳордиқ чиқариш иштиёқмандлари учун идеал жойга айлантиради. Бу ерда машҳур дам олиш жойларидан ташқари, табиий гўзалликка эга сирли жойлар ҳам сақланган. Facte.ru ана шундай жойлар ҳақида ҳикоя қилади.

Дубайда дам олувчиларга қулай шароит яратиш ҳақида қайғуришади. Табиий гўзалликдан ташқари, сайёҳлик масканлари пляж соябонлари, шунингдек, сувнинг сув ўтлари ва бошқа ҳар қандай чиқиндидан тозаланиши каби хизматларни таклиф этишади.

Айрим пляжларни машҳур қилган кўнгилочар жойлар ҳам бор. Агар сизни кўп сонли сайёҳлар ва аҳоли хавотирга солмаса, у ҳолда бу ердаги муҳит сизга маъқул бўлади. Масалан, Jumeirah Residence ҳудудидаги меҳмонхоналарда сувда бир қатор кўнгилочиш мажмуалари тайёрлаб қўйилган. Шунингдек, сув четида отда сайр қилиш мумкин.

Агар сокин жойларни ёқтирсангиз, у ҳолда Дубайда ғаройиб манзарага эга сирли пляжларни топиш мумкин.

Фото: TripAdvisor

Kite Beach

Пляж Ал-Манара транспорт йўлидан у қадар узоқ бўлмаган ерда жойлашган. Номининг ўзи кайтсерфинг билан шуғулланиш мумкинлигини англатади. Пляжда тажрибали ва эндигина шуғуллана бошлаган серфингчи, кайтер ва сайёҳлар тўпланишади.

Бу ерда бир неча сертификатланган мактаблар очилган ва сув спорти учун зарурий барча қурилмаларни ижарага олиш мумкин.

Фото: TripAdvisor

Umm Suqeim Park Beach

Burj Al Arab иншооти у қадар катта бўлмаган Umm Suqeim Beach қирғоқларини яшириб туради. Бу дам олиш жойидан энг чиройли суратлар олиш мумкин бўлган жой. Бундан ташқари, пляждан у қадар узоқ бўлмаган ерда оппоқ қумли сокин боғни учратиш мумкин.

Пляж серферларни жалб этади -  бу ерда кучли шамоллар эсади.

Фото: TripAdvisor

Black Palace Beach

Яна бир қизиқарли ва у қадар машҳур бўлмаган жой - Black Palace Beach қирғоғи. Агар бу жойни атайлаб излаб бормасангиз, уни назардан четда қолдириш осон. Пляж Al Sufouh Road йўлида яширинган.

Фото: TripAdvisor

Waldorf Astoria Dubai Palm Jumeirah

Бу байрамона дам олиш кунларини ҳашаматли тарзда ўтказиш учун энг яхши жой. Меҳмонхона деразаси ортида бетакрор денгиз манзаралари яширинган.

Мавзуга оид