Ўзбекистон | 11:47 / 30.05.2019
70979
2 дақиқада ўқилади

156 нафар ўзбекистонлик Яқин Шарқдаги қуролли ҳудуддан Ўзбекистонга қайтарилди

Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот-хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. 

Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади, дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот-хизмати
Фото: Президент матбуот-хизмати
Фото: Президент матбуот-хизмати
Фото: Президент матбуот-хизмати
Фото: Президент матбуот-хизмати
Фото: Президент матбуот-хизмати
Фото: Президент матбуот-хизмати
Фото: Президент матбуот-хизмати

“Спутник”нинг ANHA агентлигига асосан хабар тарқатишича, Сурия курдлари ИШИД жангариларининг хотинлари ва болаларини Ўзбекистон ҳукуматига топширган. Суриянинг Камишли шаҳрида ўтказилган матбуот-анжуманида курдларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари жангарилар оилалари аъзолари Ўзбекистон ҳукуматига топширилгани ҳақида эълон қилган.

Мавзуга оид