Жаҳон | 10:29 / 30.05.2019
4575
1 дақиқада ўқилади

Уругвай Huawei ва ZTE билан ҳамкорликни давом эттириш масаласини кўриб чиқмоқчи

Фото: РИА Новости / Кирилл Каллиников

Уругвай ҳукумати АҚШнинг чекловларидан сўнг телекоммуникациялар миллий бошқармаси (Antel) Хитойнинг Huawei ва ZTE компаниялари билан ҳамкорлик қилиш-қилмаслигини кўриб чиқади, деб маълум қилди Antel раҳбари Андрес Толоса.

АҚШ савдо вазирлиги май ўрталарида Huawei компаниясини қора рўйхатга киритди. Компания тегишли лицензиясиз Америка компаниялари билан ҳамкорлик қила олмайди. АҚШ шунингдек, 5G  тармоғини яратишда Huawei қурилмаларидан фойдаланишга АҚШда ҳам, бошқа давлатларда ҳам тўсқинлик қилишини билдирди.

Уругвай 5G технологиясини Nokia компанияси билан амалга оширмоқда, аммо Antel бир неча йилдан буён Huawei ва ZTE билан ишлаб келади.

"Бунинг таъсирини баҳолаш лозим. Хитой компаниялари билан боғлиқ вазият глобал иқтисодиётга кучли таъсир кўрсатиши мумкин, Уругвай эса барча мамлакатларнинг савдо ҳамкори ҳисобланади", - деди Antel раҳбари.

Мавзуга оид