Ўзбекистон | 09:55 / 31.05.2019
18717
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш ҳақида келишиб олди

Фото: РИА Новости / Александр Астафьев

Москва ва Тошкент таълим тўғрисидаги дипломлар, малака ва илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида келишиб олди, дея хабар бермоқда РИА Новости. 

Тегишли битим қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши доирасида Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев ҳамда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов томонидан имзоланди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон кўргазма марказининг очилиши тўғрисидаги ҳужжат имзоланди. У Россия Федерацияси пойтахтидаги Бутунроссия кўргазма маркази ҳудудида жойлашади.

Иқтисодий идоралар раҳбарлари Максим Орешкин ва Ботир Хўжаев меҳнат самарадорлигини ошириш соҳасида тажриба алмашиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Россия ва Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда бошқа бир қатор соҳаларда ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни амалга ошириш ҳаракатлар режасини ҳам тасдиқлади.

Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлик бўйича амалий тадбирлар режасини имзоладилар. У икки йилга мўлжалланган. Бутунроссия ташқи савдо академияси ҳамда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳам ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди.

Мавзуга оид