Россиянинг Дзержинск шаҳридаги тротил ишлаб чиқарувчи заводда портлаш юз берди
1 июнда Россиянинг Дзержинск шаҳридаги “Кристалл” заводи ҳудудида бир нечта портлаш юз берди. Портлашлар тротил портловчи моддаси ишлаб чиқарувчи цехда содир бўлган. Портлашлар оқибатида 3 км радиусдаги 200 га яқин уйнинг ойналари чиқиб кетган.
Шунингдек, заводнинг ходимлари ва маҳаллий аҳоли орасидан умумий ҳисобда 85 киши жабр кўрган. Гувоҳларнинг айтишича, портлаш зарби туфайли воқеа жойидан 1 км узоқликдаги дўконнинг девори вайрон бўлган. Портлашлар овози шаҳардан 20 км узоқликда ҳам эшитилган.
Портлашлардан кейин ёнғин чиққан. Заводнинг 5 та биноси вайрон бўлган. Ёнғинни ўчиришда 300 дан кўпроқ ўт ўчирувчи ва 50 та махсус техника иштирок этган.
Портлашларга заводдаги технологик жараёнларнинг бузилиши сабаб бўлган. Тергов қўмитасида фавқулодда ҳолат қўпорувчилик акти эмас, балки техноген кўринишга эгалиги маълум қилинган.
Шаҳарда фавқулодда вазият тартиби эълон қилинган, бироқ янги портлашлар хавфи йўқлиги сабабли аҳоли эвакуация қилинмаган.
Завод 1953 йилда ташкил этилган бўлиб, портловчи моддалар олиш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш билан шуғулланади. “Ростех” давлат корпорацияси таркибига киради.
Мавзуга оид
10:06 / 12.09.2024
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
20:52 / 30.08.2024
Германияда Украина учун қурол ишлаб чиқарадиган Diehl компанияси заводида портлаш содир бўлди
00:20 / 25.08.2024
Францияда синагога яқинида портлаш содир бўлди
10:29 / 27.07.2024