Президент: Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ҳоким раис бўлмайди
Тошкент вилояти ҳокимлигида президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодиётни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлаган.
«Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ҳоким раис бўлмайди. Депутатларга 2 йилда катта имкониятлар бердим. Фақат қўл кўтаради.
Раҳбар ватанпарвар бўлиши керак, халқпарвар бўлиши керак! Қайси биринглар халқни яхши кўрасизлар?!», — деган Президент.
Қайд этиш керакки, президент ҳокимлар халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига раис бўлмаслиги кераклиги ҳақида бундан аввал ҳам гапирганди. У 2018 йил декабрь ойида Қашқадарё вилояти фаоллари билан бўлган учрашувда шу масалага тўхталиб, «Бир раҳбар одам ҳам ҳоким, ҳам кенгаш раиси бўлолмайди. Керак бўлса, ҳоким кенгашга ҳисобот беради. Вилоят ва туман депутатларига ҳам ваколатлар берилади», деган эди.
Бундан ташқари, Президентнинг 2018 йилнинг 28 декабрида парламентга мурожаатномасида ҳокимнинг маҳаллий кенгашларга раислик қилиши амалиётини бекор қилиш ҳақида гапириб, «Ҳоким ҳокимлигини қилсин, лекин кенгаш олдида ҳисобот берсин», деганди.
Мавзуга оид
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида ИИВнинг ўқ отиш полигони қурилади
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:41 / 02.11.2024