Ўзбекистон | 21:20 / 03.06.2019
69762
2 дақиқада ўқилади

Видео: Тошкент аэропортини сув босмоқда

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида фавқулодда ҳолат юзага келди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ёғган кучли ёмғирлардан кейин аэропортнинг учиб келиш залини сув босгани тасвирланган видеолар тарқалди.

AviaSpotter Telegram-каналига жойланган видеода зал шифтидан сув томаётгани, ҳар жой-ҳар жойга сув томиши учун челаклар қўйилганини кўриш мумкин.

Сув тошқинлари нафақат учиб келиш залида, бошқа залларда ҳам, шунингдек, аэропорт биноси ташқарисида ҳам кузатилмоқда.

Аэропортнинг янги терминали 2018 йилнинг 15 июнида фойдаланишга топширилганди. Ўшанда янги терминал барча халқаро стандартларга жавоб бериши ва энг замонавий муҳандислик технологиялари билан жиҳозлангани маълум қилинганди.

Тошкентда кучли ёмғир давом этмоқда, ижтимоий тармоқларда ёмғир чоғида олинган, сувга тўлган пойтахт кўчалари акс этган, дўл ёғиши манзаралари муҳрланган тасвирлар пайдо бўлишда давом этмоқда.

Бироз аввалроқ Тошкентда кучли ёмғир оқибатида иккита самолёт ўз йўналишини Самарқандга ўзгартиргани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид