Ўзбекистонда чет эл ОАВ аккредитацияси тартиби соддалаштирилди
Ҳукумат қарори (453-сон, 03.06.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларга қўшимчалар киритилди
Адлия вазирлиги хабарида айтилишича, киритилган қўшимчаларга мувофиқ чет элдаги ватандошларимизга тегишли оммавий ахборот воситаларининг доимий хорижий мухбирини аккредитация қилиш тўғрисидаги қарор Ташқи ишлар вазирлигига ариза берилган вақтдан бошлаб 5 иш кунида қабул қилинади.
Мазкур қарорни қабул қилиш учун Ўзбекистоннинг чел элдаги ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг тавсияномаси асос бўлади.
Бунда, аккредитация олиш учун асосий ҳужжатларга қўшимча равишда хорижий ОАВ таъсисчиси ва унинг молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот ҳам тақдим этилади.
Мавзуга оид
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
07:45 / 07.08.2024
Bloomberg Гершкович ҳақидаги материалдан кейин мухбирни ишдан бўшатди
23:13 / 17.07.2024
«Сўнгги вақтларда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз» — Комил Алламжонов
22:02 / 27.06.2024