Ўзбекистон аэропортларидаги улуш Россия компаниясига сотилиши мумкин
Россиянинг «Новапорт» аэропортлар ҳолдинги Қозоғистон аэропортларида улуш сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Ҳозирда Ақтўбе бўйича музокара олиб бормоқдамиз, биз учун бу муҳим аҳамиятга эга. Қозоғистон ҳукуматининг Остона, Нур-Султон аэропортига алоқадор қарорини кутяпмиз, аммо, эҳтимол, қарор келгуси йил қабул қилинади», - деди «Новапорт» эгаларидан бири Роман Троценко.
Унинг сўзларига кўра, ҳолдинг яна бир неча мамлакатлардаги аэропорт активлари билан қизиқмоқда.
«Бизга Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ёқади, МДҲ ёқади. Биз МДҲ ҳудудида мустаҳкамланиб олишни истаймиз», - деди Троценко.
Унинг сўзларига кўра, битимларнинг параметрлари муҳокама қилинади.
Бундан олдин, «Новапорт» Самарқанд аэропорти реконструкциясини 2022 йилнинг баҳоригача якунлашни режалаштираётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:25 / 19.09.2024
Москва аэропортларида хорижликлар учун янги қоидалар жорий этилади
10:45 / 12.09.2024
«Ҳеч ким ёрдам беролмайди» – Москва аэропортида Россия фуқаролигини рад этгани учун қайтарилган мигрант ҳикояси
08:54 / 12.09.2024
Шаҳрисабз аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади
17:16 / 09.09.2024