Ўзбекистон | 08:50 / 11.06.2019
48088
2 дақиқада ўқилади

ИИВ бошқарма бошлиғи: «Тошкент шаҳрига пропискага ўтиб олиш «лазейка» бўлиб қолди»

10 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда фуқароларнинг кўпчилик бўлиб, бирламчи бозордан уй сотиб олаётгани, шу тариқа Тошкент шаҳрида пропискага эга бўлаётгани ва бу ҳолатни қандай баҳолаш мумкинлиги ҳақида савол берилди. 

«Содда тилда тушунтирадиган бўлсак: вилоятлардан тўртта ёки учта фуқаро ўзаро келишиб, Тошкент шаҳрида бир хонали квартира олиб, шу тўрт киши ўша квартирага пропискадан ўтишмоқчи. Ўтишди ҳам. 

Кўп баҳсли ҳолатлар айнан пропискадан ўтиш жараёнида юзага келмоқда. Тошкент шаҳрига пропискага ўтволиш, қўпол қилиб айтганда, «лазейка» бўлиб қолди. Лекин, шунга қарамасдан, кўпчилик фуқаролар судга мурожаат қилишяпти. Суд қарор чиқаргандан кейин бизнинг ходимлар фуқароларни прописка қиляпти. Ҳозир суд ёрдамида кўп муаммолар ҳал бўляпти, суд орқали пропискага ўтишяпти. Бу масалани юқори ташкилотларга маълумот тариқасида киритдик, бу борада бизга аниқ йўналиш беришларини илтимос қилдик», дейди ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Бадриддин Шорихсиев.

Мавзуга оид