Жаҳон | 23:44 / 11.06.2019
7451
2 дақиқада ўқилади

Turkish Airlines авиакомпанияси Туркиянинг энг қимматбаҳо бренди бўлди

2019 йилда Туркиянинг энг қимматбаҳо бренди 2018 йилдаги каби 1,74 млрд долларлик нарх билан Turkish Airlines (Türk Hava Yolları, THY) авиакомпанияси бўлди. Бу ҳақда Anadolu Ajansı нашри Brand Finance’га иқтибос келтирган ҳолда хабар берди. 

Brand Finance халқаро таҳлилий компанияси 12-марта Туркиянинг энг қимматбаҳо брендлари юзталигини эълон қилди.  

Агентлик маълумотларига кўра, рейтингда энг юқори ўринни Turkish Airlines авиакомпанияси эгаллади. 

2-ўринни 1,64 млрд долларлик нарх билан Ziraat Bank, 3-ўринни Garanti Bank (1,344 млрд  доллар), 4-ўринни Türk Telekom телекоммуникация компанияси (1,185 млрд  доллар), 5-ўринни эса Turkcell уяли алоқа оператори (1,182 млрд  доллар) эгаллаган.

Кейинги ўринларни İşbank (1,135 млрд доллар), Akbank (934 млн доллар), маиший техника ишлаб чиқарувчи Arçelik компанияси  (837 млн доллар), Yapı Kredi банки (647 млн доллар) ва Туркиянинг энг йирик автомобилсозлик компанияси Ford Otosan (458 млн доллар) эгаллаган.

Туркиянинг энг қимматбаҳо юз брендининг умумий қиймати 19,8 млрд долларни ташкил қилади.

Beşiktaş футбол клуби рейтингнинг 38-ўрнидан жой олиб, турк футболидаги энг қимматбаҳо клуб деб топилган. 

Мавзуга оид