Жамият | 09:20 / 12.06.2019
11140
1 дақиқада ўқилади

Пайариқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди

11 июнь куни соат 14:00 ларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида Matiz ҳамда «Газ-322132» машиналари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради «ZarNews.uz».

Терговга қадар текширув ҳужжатларига кўра, Р.М бошқарувида бўлган Matiz Пайариқ тумани «Чоштепа» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4 К 505 автомобиль йўлининг «Ал-Бухорий-Лаззат» йўналиши орқали келаётиб, асосий йўлнинг «Эшимоқсоққа» кириш автомобиль йўлига чиқиб кетган.

Matiz енгил машинаси асосий йўлда «Самарқанд—Челак» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Г.Қ.нинг бошқарувида бўлган «Газ-322132» русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчилар енгил машина ичида бўлган икки нафар йўловчи ва ҳайдовчи Г.Қ.лар тан жароҳатлари олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Мавзуга оид