Light | 13:20 / 12.06.2019
13665
3 дақиқада ўқилади

Пляж нимаси билан фойдали?

Ёз фасли ҳам келди. Офисда ишлайдиган ходимлар таътилга чиқиб, денгиз сари йўл олишди. Ҳатто юртимиздаги сой бўйлари ҳам иш компьютери монитори ёки заводдаги ишга қараганда анча яхши. Ҳордиқнинг ижобий жиҳатларидан бири – зўриқишдан халос бўлиш учун муҳитнинг алмаштирилиши. Пляждан қайтгач, ҳеч ким “Роса чарчадим!” демайди. Facte.ru пляжда дам олишнинг ижобий жиҳатлари билан ўртоқлашди.

Фото: Unsplash

Алвидо, зўриқиш

Оқар сувга тинимсиз тикилиб ўтириш мумкин. Бегона товушлар энг кам даражада бўлган жойда дам олиш иш даврида тўпланган салбий ҳисларни оқизиб кетади. Инсон “ҳузур-ҳаловат” ҳолатига тушиб қолади. Мия эса жуда кўп миқдорда хурсандчилик гормони (сератонин)га эга бўлади. 

Уйқу яхшиланади

Бир неча соатни пляжда ўтказганингиздан кейин тунда жуда яхши ухлаш кафолатланади. Бу ҳолат ҳам зўриқиш ҳолатларидан халос бўлиш билан боғлиқ. Одатда уйқусизлик ҳатто тунда ҳам ишлашдан тўхтамайдиган миянинг фаоллиги туфайли келиб чиқади. Пляжда дам олиш эса деярли умуман ҳаракат қилмайдиган офис ходимларида тўпланадиган жисмоний чарчоқ омилини олиб ташлайди.

D витамини барчага

Олимлар дарё қирғоғидаги одам тахминан 10 дақиқа ичида D витаминининг суткалик нормасини олишини айтадилар. Шаҳар шароитида озиқ-овқат маҳсулотлари, витаминли комплекслар билан ўрнини қоплаш мумкин. Бироқ қуёш нури остида табиий витаминга эга бўлиш уни ташқаридан сунъий қоплашга қараганда анча «сифатли».

Фото: Unsplash

Иммунитетнинг кучайиши

Кутилмаганда кесиб олиш натижасида ҳосил бўлган яра денгиз сувида қандай оғриши ёдингиздами? Албатта, бу тоза пляж ва тоза денгиз бўлса, бу каби оғриқ – яранинг тозаланиши ва битиши белгиси. Шўр сув – табиий антибактериал ва замбуруғларга қарши восита. Шу билан бирга организмда йод даражаси ҳам ортади. Бу эса иммунитетнинг ошишини кучайтиради. Денгиз ҳавоси ўпкани тинчлантиради ва ҳатто астма касаллигига чалинганлар учун ҳам чуқур нафас олиш имконини беради.

Тренажёрларсиз спорт зали

Қумли пляж – мослашувчан босимга эга идеал спортзал. Ҳатто ялангоёқда юриш ҳам қон босимини нормаллаштиради ва жами мушак каркасига муайян босим беради. Бу ҳали сузиш, дайвинг ва пляж волейболи каби фаол спорт турлари ҳисобга олинмаганда.

Мавзуга оид