Twitter’дан Эрон билан боғлиқ 4,8 минг аккаунт ўчириб ташланди
Twitter ижтимоий тармоғи Эрон билан боғлиқ 4,8 минг ҳамда Россия, Венесуэла ва Испаниядаги бир неча аккаунтни ўчириб ташлади. Компания бу ҳақда ўз блогида маълум қилган.
Ўчирилган аккаунтлар турли давлатлар ҳукуматлари раҳнамолигида сохта маълумотлар тарқатишда гумон қилинганлар рўйхатига қўшилади.
“Фикримизча, институционал ҳокимият устунликларига эга ва хизматимизнинг шартларини атайин бузувчи одамлар ва ташкилотлар соғлом муҳокамаларни илгари сурмайди, улар аксинча уни барбод қилишга фаол ишлайдилар”, дейилган хабарда.
Компания Эрон ҳукумати билан боғланган ёки у томонидан қўллаб-қувватланувчи 4779 аккаунтни ўчириб ташлаган. Улардан 1600 аккаунт “Эроннинг дипломатик ва геостратегик қарашларига кўмак берувчи нуқтаи назар остида глобал янгиликларни чоп этган”. 2865 аккаунт эса “мақсади Эрондаги ва жаҳондаги сиёсий ва ижтимоий масалаларни муҳокама қилиш ҳисобланган бир қатор сохта персонажларни” ўз ичига олган. 248 аккаунт “Исроил бўйича муҳокамаларда иштирок этган”.
Шунингдек, Россиядаги 4 та аккаунт АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер АҚШдаги сайловларга аралашувда айблаган Интернет-тадқиқотлар агентлиги билан алоқадорликда гумон қилиниб ўчириб ташланган.
Бундан ташқари, Каталониянинг мустақиллиги ҳаракати билан боғлиқ 130 та ва Венесуэладаги 33 та аккаунт ўчирилган.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024