Спорт | 19:29 / 14.06.2019
31208
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазири ўрнига унинг ўринбосари ЎФА вице-президенти бўлди

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон футбол ассоциациясида икки нафар вице-президент алмашди.

Бугун бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда Умид Аҳмаджонов ва Пўлат Бобожонов истеъфоси тасдиқланди.

Tribuna.uz мухбири хабар беришича, Аҳмаджонов ўрнига Равшан Эрматов биринчи вице-президент этиб сайланган бўлса, ИИВ раҳбари Бобожоновнинг ўрнини унинг ўринбосари Муҳиддин Жўраев эгаллади.

Полковник Муҳиддин Жўраев декабрь ойида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Ички ишлар вазирининг Жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.

Маълум бўлишича, шу йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида муддатидан олдин ҳисобот-сайлови бўлиб ўтади. Унда ташкилот президенти Очилбой Раматов ўрнига бошқа раҳбар сайланиши мумкин.

Шунингдек, бугунги йиғилишда ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев ҳам лавозимини тарк этди ва унинг ўрнига Аваз Махсумов бош котиб сифатида иш бошлайдиган бўлди.

Мавзуга оид