Жаҳон | 12:39 / 16.06.2019
16831
1 дақиқада ўқилади

“Хон – фалокат”: Трамп Лондон мэрига бошқа иш топишни тавсия қилди

Фото: REUTERS/LEAH MILLIS

АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда Лондонга янги мэр кераклигини ёзди. Бундай кескин баёнотга Британия пойтахти мэри Содиқ Хоннинг танқидга учраши сабаб бўлган: Оқ уй эгаси британиялик журналист Кэти Хопкинс мақоласига шундай изоҳ берган.

Мақолада Лондонда бир кундан камроқ вақт ичида жиноятчилар қўлидан 3 нафар маҳаллий вакил жабр кўргани, яна 3 киши ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлгани айтилган.

“Лондонга иложи борича тезроқ янги мэр лозим. Хон – бу ҳақиқий фалокатдир ва фақатгина баттарроқ бўлаверади”, деб ёзган Трамп. 

Аввалроқ ҳам АҚШ президенти Хонни танқид қилиб, уни омадсиз деб атаган ҳамда у ёмон ишлаши ва диққат-эътиборини Лондондаги жиноятчиликка қаратиши лозимлигини айтганди.

Мавзуга оид