Танзила Норбоева Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимини тарк этди. У энди Сенат раиси бўлиши мумкин
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна Норбоева лавозимини тарк этди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига бош вазир томонидан киритилган номзод - Боситхонова Элмира Иркиновнани тасдиқлашди.
Қайд этиш керакки, Танзила Норбоева 2016 йилнинг 14 декабрида Элмира Боситхонова ўрнига Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида иш бошлаганди. У 2018 йил декабрида ушбу лавозимга яқин беш йил учун қайта сайланган эди.
Kun.uz манбалари маълумотига кўра, Танзила Норбоева энди президент фармони билан сенатор этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳолда у Сенатнинг 21 июнь куни ўтказиладиган ялпи йиғилиши вақтида Сенат раиси лавозимига тавсия этилиб, лавозимга тасдиқланиши мумкин бўлади. У шу тариқа бугун Бош прокурор этиб тайинланган Ниғматулла Йўлдошев ўрнини эгаллаши ва Ўзбекистон тарихига Сенат раиси бўлган илк аёл сифатида кириши мумкин.
Мавзуга оид
11:36 / 20.09.2024
Бойсундаги конда ҳалок бўлган ходимларнинг оилалари ташлаб қўйилмайди — Танзила Норбоева
07:20 / 19.09.2024
Танзила Норбоева Евросиё хотин-қизлар форумида қатнашмоқда
16:39 / 27.08.2024
Танзила Норбоева Беларус Миллий мажлиси кенгаши раиси Наталя Кочанова билан учрашди
13:25 / 01.08.2024