Apple батарея ёниб кетиши хавфи борлиги сабабли MacBook Pro ноутбукларини қайтариб олишга қарор қилди
Apple компанияси батарея қизиб ва ёниб кетиши хавфи борлиги сабабли MacBook Pro ноутбукларини қайтариб олишини эълон қилди.
«Apple 15 дюймли эски авлод MacBook Pro ноутбукларида батарея қизиб кетиши ва ёнғин хавфсизлигига таҳдид уйғотиши мумкинлигини аниқлади», — дейилади компания хабарида.
Гап 2015 йил сентябрдан 2017 йил февралигача сотилган 15 дюймли Retina дисплейли қурилмалар ҳақида бормоқда.
Ноутбук батареяларни алмаштириш дастуридан ўрин олган-олмаганлигини унинг серия рақами орқали текшириш мумкин. Бунинг учун серия рақами компания сайтидаги махсус шаклга киритилади.
Apple бундай қурилмалар эгаларига кафолатли сервис марказлари ёки компания магазинларига мурожаат қилишни таклиф этмоқда.
Мавзуга оид
22:57 / 28.09.2024
Apple OpenAI компаниясини молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортди
12:14 / 26.09.2024
iPhone 16'даги ўзгаришлар ва “понт” учун 3 карра тўлов — Apple кутилмаларни оқлаяптими?
22:57 / 24.09.2024
Apple App Store дўконидан 100 га яқин VPN-иловани ўчириб ташлади
21:48 / 18.09.2024