Махсус кучлар, юк машинаси ва вертолёт: 330 кглик эркак шифохонага қандай етказилди (видео)
Покистоннинг расман энг оғир кишиси ҳисобланувчи Нур Ҳасанни шифохонага етказиш учун махсус кучлар, юк машинаси ва вертолёт керак бўлди. Таъкидланишича, Ҳасаннинг вазни 330 килограмм келади.
Ҳасан ўзини ёмон ҳис қилганда унга ёрдамга ҳарбий қутқарув бригадаси ва махсус техника юборишга тўғри келди. Дастлаб Ҳасанни уйидан олиб чиқиш учун уйи эшигини бузиб, каттароқ жой очишга тўғри келган. Сўнгра 10 нафар махсус жангчи Ҳасанни уйидан замбилда олиб чиққан, кейин эса у юк ортгичда юк машинасига ортилган. Юк машинаси уни вертолётгача, вертолёт эса шифохонагача элтиб қўйган.
Энг оғир вазнли покистонликка айнан қандай тиббий ёрдам керак бўлгани маълум қилинмаган.
2018 йилда дунёда энг семиз эркак ҳисобланган мексикалик Хуан Педро Франко бир йил ичида 130 кг вазн ташлай олди. Бунинг учун 33 ёшли Франко бир неча марта операция қилиниб, ошқозонининг ярми олиб ташланган. Ҳозирда у парҳезга амал қилади ва жисмоний машғулотлар билан шуғулланади.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
21:39 / 08.11.2024
Покистонда ҳаво ифлосланиши ортидан боғ ва музейлар ёпилмоқда
11:27 / 07.11.2024
Ўзбекистон ва Покистон имтиёзли савдо битимига кирувчи маҳсулотлар бўйича музокара олиб бормоқда
18:21 / 04.11.2024