Light | 23:42 / 23.06.2019
40826
2 дақиқада ўқилади

Booking.com: Дунёдаги энг меҳмондўст 5та давлат номи маълум бўлди

Тайланд/Фото: Booking.com

Меҳмонхона ва ҳостелларни банд қилиш, авиачипталар сотуви билан ном қозонган Booking.com компанияси 21,500 киши орасида сўров ўтказиб, уларнинг муносабатлари асосида дунёдаги энг меҳмондўст 5та давлат номини эълон қилди. 

Респондентлар ўз мамлакати ва саёҳати давомида орттирилган тажрибадан келиб чиқиб, Тайланд энг меҳмондўст давлат эканини эътироф этишган. 

«Шунингдек, Индонезия, Мексика, Тайвань ва Ҳиндистон дунёнинг энг меҳмондўст давлатлари рўйхатига қўшилган», —  дейилади аниқланган рейтингда. 

Компания платформасида таклиф этиладиган 5,7 миллион жойни таҳлил қилган мутахассислар мамлакатларнинг меҳмондўстлиги сирларини очмоқчи бўлишган.

Тайланд

Фото: Booking.com

Респондентлар айнан шу давлатни кўпроқ тилга олган ва ижобий хотиралари билан ўртоқлашган. Миллий маданият ва диний архитектурага бой мамлакатда тоғли қабила вакиллари ҳаёти билан танишиш мумкин, қадимий тилда сўзлашиб, эски удумларни давом эттираётган кичик халқлар яшайди.

Индонезия

Фото: Booking.com

Вулқонли тоғлар пейзажи билан чирой очиб турган ороллар мамлакатида ҳақиқий экзотикани ҳис этиш мумкин. Нуса-Пенидага ташриф буюрган сайёҳлар ёввойи соҳилбўйи табиатига ошиқ бўлади, маҳаллий аҳоли эса уларга дунёдаги энг аъло сифатдаги хизматни кўрсатади. Чангалзор оралаб, Букит-Лаванг қишлоғига етиб борсангиз, тропик таомлардан татиб, маҳаллий қавмнинг энг азиз меҳмони бўлишингиз мумкин.

Мексика

Фото: Booking.com

Замонавий меҳмонхоналардан тортиб энг тропик қўноққача топиш мумкин бўлган Мексиканинг аҳолиси ҳам меҳмондўстлиги билан ажралиб туради. Уларнинг ошхонаси ва машҳур музейлари алоҳида диққатга сазовор бўлади. Испан, ҳинду ва кариб маданияти уйғунлигида шаклланган миллат вакиллари сайёҳларни шарқона севади.

Фото: Booking.com

Мавзуга оид