Жаҳон | 18:20 / 23.06.2019
7950
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда чодир қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди 

Фото: India Today

Ҳиндистоннинг Ражастон штатида чодир қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди, 24 киши турли оғирликдаги жароҳатлар олди. Бу ҳақда India Today нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, воқеа Бармер округида оммавий тадбир вақтида юз берган. 

Гувоҳларнинг таъкидлашича, ҳудудни қамраб олган ҳамда кучли шамол ва ёмғирлар билан кечган қум бўрони чодир каркаси қулашига олиб келган. Бунинг натижасида кўпчилик одамлар чодирнинг турли қисмлари остида қолган.

Барча жабрланувчилар яқин орадаги шифохоналарга етказилиб, уларга тегишли ёрдам кўрсатилган.

Полиция воқеа юзасидан тергов бошлаган.

Мавзуга оид