Портлашлар вақтида қозоғистонлик ҳарбийлар одамларни эвакуация қилаётгани тасвирланган видеолар тарқалди
Интернетда Туркистон вилояти Арис шаҳридаги ҳарбий қисмдаги ўқ-дори омборхонасида портлашлар бошлангач, бу ердаги ҳарбийлар ҳудудни қандай тарк этаётгани тасвирланган видео тарқалди.
«Аёлларни олинглар! Бошини яшир, бошини! Юринглар!», дея бақиради ҳолатни съёмка қилган ҳарбий.
Кейин ҳарбийлар катта йўлга чиқиб, йўлдан ўтаётган машиналарни тўхтатишади ва машиналарга аёлларни чиқариб юборишади.
«Олиб кет! Аёлни олиб кет!», деб бақиради ҳарбийлардан бири ҳайдовчига қарата.
Шундан сўнг ҳарбийлар йўл бўйлаб чопиб кетишади.
«Югурдик! Ёт, ерга ёт!», дея бақиради ҳарбий ўқ-дори омборида навбатдаги портлашлар бошлангач.
24 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 09:20да Арисдаги ҳарбий қисмда давомли портлашлар рўй берди ва ёнғин бошланди. Ҳукумат атрофдаги барча аҳоли яшаш пунктларидаги аҳолини кўчиришга буйруқ берган.
Сўнгги маълумотларга кўра, портлашдан сўнг 46 киши шифокорларга мурожаат қилган (улардан беши нафари — болалар), 34 киши касалхонага ётқизилган (улардан бирининг аҳволи оғир).
Мавзуга оид
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
15:04 / 10.11.2024