Жаҳон | 23:08 / 25.06.2019
9356
1 дақиқада ўқилади
Грузия парламентига норозилик намойишлари ортида янги раис тайинланди
Грузия парламенти ҳукмрон партия “Грузия орзуси”дан Арчила Талаквадзе номзодини янги раис сифатида тасдиқлади.
Талаквадзе учун 150 депутатдан 94 нафари овоз берган. У мамлакатда ўтган норозилик намойишларидан кейин истеъфога кетган спикер Ираклий Кобахидзе ўрнини эгаллайди.
Янги спикер 2016 йилги сайловлар натижаларига кўра парламент депутатига айланганди.
21 июнь оқшомда Тбилиси марказида россиялик депутатларнинг Грузияга келишига қарши норозилик намойишлари бошланган эди.
Мавзуга оид
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
23:25 / 04.11.2024
Гуржистонда минглаб одамлар парламент сайловлари натижасига қарши митингга чиқди
19:06 / 29.10.2024
Гуржистонда оммавий норозилик ортидан сайловдаги овозлар қайта саналади
11:10 / 28.10.2024