Жаҳон | 09:12 / 25.06.2019
49897
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон жанубидаги ўқ-дори омборида портлашлар давом этмоқда

Фото: nur.kz

Қозоғистон жанубидаги ўқ-дори омборидаги ёнғинни ўчириш ишлари портлашлар давом этаётганлиги сабабли тўхтаб турибди, деб маълум қилди мамлакат ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев.

24 июнда 44,3 минг киши яшайдиган Арис яқинидаги ҳарбий қисмда ўқ-дорилар портлаши юз берди. Воқеа сабаби ва тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Шаҳар аҳолиси эвакуация қилинган. Охирги маълумотларга кўра, воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 70 дан кўпроқ киши жароҳат олган, улардан 15 нафари шифохонага ётқизилган. Портлашлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган. 

“Кўламлар жуда катта ва портлашлар бир неча кун давом этиши мумкин, хавфсизлик мақсадида аҳолини олиб чиқишимиз лозим”, деб айтганди Туркистон вилояти раҳбари Умирзоқ Шукеев куни кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Мавзуга оид