Ўзбекистон | 10:22 / 29.06.2019
115456
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари истеъфога чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида янги ўзгаришлар рўй берди.

Kun.uz’га маълум қилишларича, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Абитович Назармуҳамедов истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнига Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган полковник Азиз Анварович Тошпўлатов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Азиз Анварович Тошпўлатов

Бундан ташқари, ИИВ Тергов департаменти бошлиғи, вазир ўринбосари Акромхон Бобохонов ҳам истеъфога чиқарилган. Унинг ўрнини шу вақтга қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кадрлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев эгаллаган. 

Похожее изображение
Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев

Даврон Абитович Назармуҳамедов янги тайинловга кўра, Хоразм вилояти ИИБ раҳбари сифатида иш олиб боради. 

Даврон Абитович Назармуҳамедов

Акрамхон Бобохоновнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

Акрамхон Бобохонов

Таъкидланишича, вазирлик раҳбариятида бир неча тайинловлар амалга оширилган. 

Мавзуга оид