Фан-техника | 16:50 / 30.06.2019
20047
3 дақиқада ўқилади

Android учун иловалар: Июнь ойининг энг яхшилари

Google Play'нинг тугалланаётган ойдаги энг қизиқарли ва фойдали янгиликларини келтириб ўтамиз.

MIUI-ify

Xiaomi'дан ўта қулай MIUI ёрдамчиси — унинг билдиришномалар ойнаси ва тезкор созламалари ўзига хос. MIUI-ify дастури худди шундай экран ёрдамчисини одатий Android'га ўрнатиш имконини беради. Одатда у экраннинг пастки қисмидан бошқарилади, лекин ўзгартириб олиш созламалар орқали жуда осон. Бундан ташқари, сиз дарпардада қайси белгилар жойлашишини ва уларнинг кўриниши қандай бўлишини белгилай оласиз.

MIUI-ify дастурини юклаш →

Appy Weather

Аввал бошида ишлашдан тўхтаган Windows Phone учун яратилган Appy Weather об-ҳаво дастури энди Android учун мослаштирилди. У жуда жозибадор кўринишга эга, мусаффо ва содда интерфейси билан ўзига жалб қилади ва об-ҳавога оид жуда аниқ маълумотларни тақдим этади. Иловада қорайтирилган режим мавжуд ва билдиришномаларга эга.  Шунчаки ҳаво ҳароратини билмоқчи бўлган фойдаланувчини чалғитмаслик учун шамол тезлиги, булут қалинлиги каби кўплаб маълумотлар махсус информатив экран орқали кўздан нари қилинган.

Appy Weather дастурини юклаш →

Pocket Mode

Ҳар сафар чўнтакка солишдан аввал қулфлаш жонингизга тегмадими? Албатта, бу биттагина тугмани босиш орқали амалга ошади, лекин барибир: агар бундан қутулишнинг имкони бўлса, нега синаб кўрмаслик керак? Pocket Mode дастури смартфонга яқинликни аниқловчи датчикларга эга — телефонни чўнтакка солинганини сезса, тасодифий босилиб кетишларнинг олдини олиб, экранни автоматик тарзда қулфлайди.

Pocket Mode дастурини юклаш → 

Zoomerang

Осон бошқарилувчи дастур (унда фақат битта тугма бор!) қисқа видеороликлар ёзиб олади, кейин уларга мусиқа, фильтр ва эффектлар қўшади. Тайёр роликни Facebook ёки Instagram тармоғига юклаш жуда тез амалга ошади.

Zoomerang дастурини юклаш →

PickU

Android учун расмларни таҳрирловчи содда ва қулай дастур. Унинг ёрдамида расмдаги одамлар ва объектларни осон қирқиб олиш, сўнг керакли фонга жойлаштириш мумкин. Илова 10 000дан ортиқ бепул фон, стикер, шрифт ва бошқа элементларни тақдим этади. У орқали суратингизни ҳақиқий санъат даражасига кўтаришингиз мумкин.

PickU дастурини юклаш →

Маруся

Кўплаб компаниялар ўзларининг сунъий интеллектли овозли ёрдамчиларига эга: Siri (Apple), Assistant (Google), Alexa (Amazon), «Алиса» («Яндекс»). Mail.ru ҳам анъанани давом эттирди ва шахсий виртуал ассистентини тақдим этди — «Маруся». Дастур мусиқани ёқа олиш хусусиятига эга, чипталар ҳақида маълумот бериши мумкин, об-ҳаводан хабардор қилади, эртак айтади (рус тилида), викториналарда қатнашади ва тармоқдан керакли ахборотни излаб бериши мумкин.

Маруся дастурини юклаш →

Мавзуга оид