Жаҳон | 19:47 / 02.07.2019
9952
1 дақиқада ўқилади

Сувости аппаратидаги ёнғин натижасида россиялик 14 денгизчи ҳалок бўлди

Россия Ҳарбий Денгиз Флотининг (ҲДФ) 14 нафар сувости денгизчилари сувости илмий-тадқиқот аппаратида юз берган ёнғин натижасида ҳалок бўлишди, деб хабар беради Россия Мудофаа Вазирлиги.

«1 июль куни Россияга тегишли сув ҳудудларида ҲДФ манфаатлари учун Дунё океани тубини ўрганувчи сувости илмий-тадқиқот аппаратида ёнғин юз берди. Натижада 14 нафар денгизчи ёнувчи материаллар тутунидан заҳарланиб, ҳалок бўлди. Ҳозирги вақтда ёнғин баратараф қилинди. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Суриштирувни шахсан ҲДФ бош қўмондони ўтказмоқда», - дейилади баёнотда.

ҲДФ маълумотига кўра, айни пайтда сувости илмий-тадқиқот аппарати Североморск шаҳридаги ҳарбий-денгиз базасида сақланмоқда.

Мавзуга оид