Ўзбекистон | 07:38 / 03.07.2019
87121
2 дақиқада ўқилади

Абитуриентларнинг энг кўп рўйхати қайд этилган олий таълим муассасалари маълум қилинди

Фото: KUN.UZ

Республика олий таълим муассасаларига ўқиш истагини билдирган абитуриентлар сони 114 минг нафардан ошди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар берди.

Бугунги кунда қуйидаги Олий таълим муассасалари, таълим йўналишлари ва ҳудудлар абитуриентлар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда.

Абитуриентларнинг энг кўп рўйхати қайд этилган (танлов) олий таълим муассасалари учталиги:

1) Ўзбекистон халқаро ислом академияси бир ўринга 2.96 нафар абитуриент;
2) Андижон тиббиёт институти бир ўринга 2.81 нафар абитуриент;
3) Гулистон давлат университети бир ўринга 2.23 нафар абитуриент.

Абитуриентларнинг энг кўп рўйхати қайд этилган таълим йўналиши учталиги:

1) Мактабгача таълим 6490 нафар абитуриент;
2) Бошланғич таълим ва спорт 6240 нафар абитуриент;
3) Жисмоний маданият 5901 нафар абитуриент.

Абитуриентларнинг энг кўп рўйхати қайд этилган ҳудудлар учталиги:

1) Қашқадарё вилоятидан 11 321 нафар абитуриент;
2) Андижон вилоятидан 11 098 нафар абитуриент;
3) Самарқанд вилоятидан 10 596 нафар абитуриент.

Жорий ўқув йилида тест синовларини ўтказиш учун Тошкент шаҳри ва мамлакат ҳудудлари марказларида 69 та юқори сиғимли бинолар танлаб олинди.

Танлаб олинган 69 та биноларда бугунги кунда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Давлат тест маркази мутахассислари томонидан тест синовларини шаффоф ва холис, кенг жамоатчилик ва ота-оналарга онлайн кузатиш имконини берадиган шароитларни яратган ҳолда ўтказилиши учун ташкилий ишлар олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Бундан олдин, ОТМга тест синовларида назорат учун 1150тадан ортиқ камера ва 120 дона мобиль алоқаларни тўсувчи қурилма ўрнатилиши маълум қилинганди.

Мавзуга оид