Бўғимлардаги оғриқдан халос бўлишда ёрдам берувчи 15 маҳсулот
Бўғимлардаги оғриқ сабаби спорт машғулотлари давомида яқиндагина олинган жароҳат ёки артрит билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин. Агар ушбу ёқимсиз ҳис сизга таниш бўлса, ғашни келтирувчи оғриқ кундалик ҳаётнинг бир бўлагига айланиб боришидан ҳам хабардорсиз. Бу муаммони бутунлай бартараф этувчи парҳез мавжуд эмаслигига қарамасдан, баъзи маҳсулотлар истеъмоли бемор аҳволини енгиллаштириши мумкинлиги исботланган.
Изланишлар натижалари билан ўрганган ҳолда, қайси маҳсулотларни овқатланиш рационига қўшиш орқали яллиғланиш хавфини камайтириш, суякларни мустаҳкамлаш ва умуман олганда кундалик ҳаёт тарзида ўзини яхшироқ ҳис қилишга эришиш борасидаги маълумотлар бериб ўтамиз.
1. Мева ва резаворлар
Кўпчиликка маълумки, мевалар ўз таркибида инсон организми ва асосан иммун тизимига фойдаси катта бўлган витаминларга бой ҳисобланади. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас.
Узум. Ушбу резавор нафақат мазали, балки ўз ичига проантоцианидин ўсимлик таркибини олгани сабабли бўғимлардаги яллиғланиш ва оғриқни камайтириш хусусиятига эга.
Цитрус мевалар. Апельсин, грейпфрутлар ва бошқа цитрус мевалар истеъмоли организмнинг С витаминига бўлган эҳтиёжини қондиради, бу эса бўғимлар яллиғланиши ва оғриқнинг олдини олади.
Олча. Ушбу мева ва айнан у асосида тайёрланган нордон шарбат остеоартритдан азият чекувчи инсонлар ҳаётини енгиллаштирди. Тадқиқотларда аниқланишича, атиги 3 ҳафта давом этган олча соки истеъмолидан сўнг бемор аёллардаги яллиғланиш кўрсаткичларининг сезиларли пасайиши кузатилган.
2. Сабзавотлар ва дуккакли ўсимликлар
Болалигимизда бизни сабзавотлар тановул қилишга мажбурлаган ота-оналаримиз аслида тўғри қилишган: табиат инъом этган ушбу маҳсулотларнинг инсон организмига фойдалари бебаҳо.
Исмалоқ. Денгизчи Попай исмалоқни мазали таъми учун севган эди. Лекин ўсимлик антиоксидантларга ҳам бой. У кепмферол моддасини ўз таркибига олгани, яллиғланиш ва оғриқни камайтириши, шунингдек, остреоартритнинг ривожланишини секинлаштириш хусусиятига эгалиги исботланган.
Брокколи. Бўғимлардаги оғриқни енгиллаштирувчи ва ревматоид артрит аломатларини камайтирувчи сульфорафан моддасини ўз ичига олади. Балки ушбу маълумотдан сўнг брокколини муносиб баҳоловчилар кўпаяр.
Саримсоқ. Касалликнинг олдини олиш борасида гап кетганда ажойиб натижа кўрсата олади. Изланишлар орқали артериал қон босимини тушириш ва қон-томир касалликларини камайтириш хусусиятлари ўрганилган саримсоқпиёз шунингдек, яллиғланишга қарши кучли восита ҳисобланади. Остреоартрит ривожланиши хавфини ва унинг оғриқли аломатлари олдини олади.
Соя. Таркибида ёғлар кам ва оқсил, селлюлоза, омега-3 кислотасига жуда бой ҳисобланади. Қайд этилган моддалар бўғимлардаги яллиғланиш оғриқларини босишга ёрдам беради. Аммо бу дуккакли ўсимликдан тайёрланган маҳсулотларга эмас, балки айнан ўзига хос бўлган хусусият ҳисобланади. Соядан тайёрланган маҳсулотларга эса одатда кўп миқдорда шакар ёки туз қўшилган бўлади.
Қизил ловия. Бу ўсимлик ҳам клетчаткага бой ҳисобланиб, бошқа донли ўсимликлар сингари С-реактив оқсили миқдорини камайтиради. Бундан ташқари, у иммун тизимини мустаҳкамловчи оқсил, фолий кислотаси, темир моддаси, магний ва калийга тўйинган.
3. Аралашма ва чойлар
Таомларга қўшимча таъм беришда фойдаланилувчи аралашмалар кўплаб фойдали хусусиятларга эга. Шифо бўлувчи натижага максимал даражада эришиш учун уларни сувга қўшиб қайноқ ёки яхна ичимлик тайёрлаш мақсадга мувофиқ.
Заъфарон ва куркума. Улар худди яллиғланишга қарши восита каби таъсир қилади ва артрит аломатларини камайтиришга ўз ҳиссасини қўшади. Тадқиқотлар кўрсатишича, заъфароннинг асосий элементларидан бири бўлган кроцин антиоксидант ва антипролифератив хусусиятларга эга, бўғим оғриқларида ижобий самара кўрсатади.
Занжабил. Тизза бўғимларидаги кучли оғриқдан азоб чекувчи беморларнинг 63 фоизлик қисми мунтазам занжабил истеъмолидан сўнг сезиларли енгиллик сезишганини таъкидлашган.
Кўк чой. Ўзининг антиоксидант таъсири ва моддалар алмашинувини тезлаштириш хусусияти сабабли кенг тарқалган. Бундан ташқари, таркибида «полифенол» деб аталувчи бирикмалар мавжудлиги туфайли яллиғланишларга қарши курашади, оғриқни енгиллаштиради. Бошқа тадқиқотларда, шунингдек, кўк чой ўз ичига олган эпигаллокатехин-3-гаплат моддалари ревматоид артритдан азият чекувчилардаги бўғим шикастланишларини секинлаштиради.
4. Бошқа маҳсулотлар
Бўғимлар учун фойдали бўлган маҳсулотлар рўйхати одатий мева ва сабзавотлар билан чекланиб қолмайди.
Балиқ ва балиқ мойи. Лосось, тунец ва форель каби балиқнинг ёғли турлари таркибида кўп миқдорда омега-3 ёғини сақлайди. Бу модда, олимлар таъкидлашига кўра, яллиғланишга қарши курашади ва бўғим оғриқларини тез босади. D витаминига тўйинганлик артрит ва шу каби касаллик симптомларини бартараф этади.
Дон маҳсулотлари. Оқ буғдой маҳсулотларидан воз кечиш керак, аммо жигарранг макаронлар, сули ёрмаси, жигарранг тусдаги гуруч қондаги С-реактив оқсили миқдорини камайтира олади. Оқсилнинг бу тури бир неча касалликлар, шу жумладан артрит билан бевосита боғлиқ ҳисобланади.
Ёғ миқдори кам бўлган сут маҳсулотлари. Йогурт, сут ва пишлоқ суяк ва иммунитетни мустаҳкамловчи кальцийга ва D витаминига бой маҳсулотлардир. Улар озиқ-овқат миқдорини меъёрлаштирувчи ажойиб қўшимчалар ҳисобланади, остеопороз ва остеоартритдаги оғриқларни енгиллаштиради.
Ёнғоқ, писта ва бодом. Барча қуруқ мевалар озиқлантиради, лекин айнан ушбу 3 хили таркибида иммунитетни кучайтирувчи кўплаб магний, кальций, Е витамини, оқсил ва альфа-линолен кислотасини учратиш мумкин. Бундан ташқари, ёнғоқ омега-3 ёғларига бой, улар ревматоид артрит оғриқларида ёрдам бера олади.
Хулоса қилиш мумкинки, замонавий тиббиёт соҳаси ривожланиши қанча ортмасин, ҳали ҳануз табиат ҳам биздан ўз ёрдамини аямай келмоқда.
Мавзуга оид
14:50 / 17.12.2021
ССВ: тизза ва чаноқ-сон бўғимлари хасталиклари тобора ёшариб бормоқда
19:11 / 18.07.2021
Эмланганларда қанча вақтда коронавирусга қарши турғун иммун тизими шаклланиши бўйича изоҳ берилди
20:55 / 25.05.2021
Таълим муассасаларида овқатланиш рациони янгиланади
16:18 / 29.09.2020