Иқтисодиёт | 12:16 / 06.07.2019
5916
1 дақиқада ўқилади

Давлат корхоналарида бюджетга ажратмалар тўлаш муддати белгиланди

Давлат корхоналари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритилди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан бошлаб давлат унитар корхоналари уларнинг соф фойдасидан 30% миқдорида Давлат бюджетига ажратиши шарт. Давлат солиқ хизмати органлари кўрсатилган ажратмаларни ундириб олишга ҳақли.
 
Шу муносабат билан ДУКда йиллик йиғилишни ўтказиш муддати белгиланди - йил тугаганидан кейин 6 ойдан кечиктирмай ўтказиш. Бюджетга ажратмалар эса соф фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан 60 кундан кечиктирмай тўланади.
 
Шунингдек эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март-апрель ойларида ҚҲТБТ порталида ушбу ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, назорат қилиш механизми ва тегишли санкцияларни тартибга солувчи ҳужжат лойиҳаси муҳокама қилинди. Айни пайтда лойиҳа тасдиқланмаган.
 
Бошқа хўжалик жамиятлари устав фондидаги улуши бўйича дивидендлар давлат корхонасининг мулкини шакллантириш манбалари жумласига киритилди.
 
Ҳужжат 4.07.2019 йилдан кучга кирди.

Мавзуга оид