Apple ҳамасосчиси Facebook’дан воз кечишга чақирди
Apple ҳамасосчиси Стив Возняк барчага ўз маълумотларининг сир сақланиши учун Facebook ижтимоий тармоғидан воз кечишни тавсия қилмоқда. Унинг таъкидлашича, баъзи одамлар Facebook’ни қўллаш берадиган маълум устунликлар эвазига ўз маълумотларини йўқотишдан қўрқмайдилар. “Бироқ менга ўхшаш одамларга, умуман аксарият одамларга маслаҳатим шуки, сиз Facebook’дан халос бўлишнинг йўлини топишингиз лозим”, деб айтган Возняк.
У йирик технологик компаниялар фойдаланувчиларнинг шахсий ҳаётига кириб бораётганидан хавотир билдирган. “Энди улар лазерлар ёрдамида юрагингиз уришини ўлчашлари, кўплаб қурилмалар ёрдамида сизни тинглашлари мумкин. Ким билади, балки менинг телефоним ҳам ҳозирнинг ўзида тингланаётган бўлиши мумкиндир”, деб қўшимча қилган Возняк.
“Шу сабабли мен хавотирланмоқдаман, чунки барчамизда сир бўлиб қолиши, биров эшитмаслиги керак бўлган суҳбатлар бор”, деб айтган Возняк ва унинг маълумотлари махфий бўлиб қолиши ва реклама берувчилар қўлига тушмаслиги учун маълум ҳақ тўлашга тайёрлигини билдирган.
2018 йил апрелда Возняк Apple бош директори Тим Кук ва WhatsApp ҳамасосчиси Брайан Эктонга Facebook’нинг бойкот қилинишида қўшилган. Бунга эса ижтимоий тармоқдан маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ можаро сабаб бўлган. Facebook АҚШда 2016 йилдаги президент сайловлари натижаларига таъсир қилиш учун 50 млн фойдаланувчининг шахсий маълумотларини қўллашда айбланганди.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024