Жамият | 15:25 / 08.07.2019
32007
1 дақиқада ўқилади

Петербургда ўзбекистонлик аёл касалхонага олиб кетилди. Унинг юзига қарата ўқ узишган

Иллюстратив фото

Санкт-Петербургнинг Красногвардейский туманида отишмада гумон қилинган эркак киши қўлга олинди. Новвойхона ишчиси, Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл унинг қурбонига айланди, деб хабар бермоқда «Невские новости» ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига таянган ҳолда.

Ҳодисанинг ўзи 7 июль, якшанба куни содир бўлган. Чақирилмаган меҳмон новвойхона ичига кириб келиб, жабрланувчи билан жанжаллашган ҳамда унга травматик тўппончадан ўқ узган.

Ўқ аёлнинг чап юзига тегиб, кўз чаноғининг пастки медиал деворчасини тешиб ўтган. Ўзбекистон фуқароси касалхонага ётқизилди. Унинг аҳволи ҳозирда ўртача оғирликда, деб баҳоланмоқда.

Кейинчалик гумонланувчи ушланди. «Безорилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. 

Мавзуга оид