Жаҳон | 16:38 / 15.07.2019
9384
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда авиазарбалар оқибатида 35дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Урузғон вилоятидаги Ғизоб туманида хорижий қўшинларнинг авиазарбалари натижасида 35дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди, деб маълум қилди маҳаллий парламент аъзоси Қудратулла Раҳими.
Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, авиазарбалар Америка қўшинлари “Толибон” жангарилари истеҳкомига ҳужум уюштириб, қаршиликка учраганидан сўнг берилган.
Тинч аҳолидан ташқари, олти нафар жангари ҳам ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Асосан толиблар назоратида бўлган Ғизоб тумани ҳукумати ушбу хабарни изоҳламади.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
16:56 / 10.09.2024
“Толибон” давлатчиликни қанчалик уддалаяпти?
12:46 / 10.09.2024